Logo GenDocs.ru

Поиск по сайту:  

Загрузка...

Methods of teaching grammar through games at 7th form - файл 1.doc


Загрузка...
Methods of teaching grammar through games at 7th form
скачать (317 kb.)

Доступные файлы (1):

1.doc317kb.17.11.2011 12:52скачать

1.doc

  1   2   3
Реклама MarketGid:
Загрузка...
THE MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

THE UZBEK STATE WORLD LANGUAGES UNIVERSITY

TRANSLATION FACULTY

LANGUAGE TEACHING METHODOLOGY DEPARTMENT


QUALIFICATION PAPER

on

METHODS OF TEACHING GRAMMAR THROUGH

GAME AT 7TH FORM


Written by the student of

the 4th course group 419 A

Djurayeva Hilola

_____________________


Scientific supervisor:

___________________


This qualification paper is admitted to defense by the head of the

Department protocol № ___ of ___________ 2011


TASHKENT 2011


CONTENTS

Introduction . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . … . .3

Chapter one. Theoretical basis of teaching grammar………………

  1. The role of grammar in linguistics . . . . . . . . . . . . . . . ... . . . . . .

  2. The ways of learning grammar . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

  3. Teaching grammar through communicative way and its specific

feature

Chapter two. Practical basis of teaching communicative grammar at 7th form

  1. Selection of grammar materials………..

  2. Classification of exercises in teaching grammar . . . .. . . . . . . . . …

2.3. Experimental and practical features in teaching communicative

grammar

Conclusion . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . …

The list of the used literature . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .


INTRODUCTION

The given qualification paper is devoted to the study of methods of teaching grammar through game at 7th form.

^ The subject of our research is the process of teaching grammar and the process of formation of the communicative competence at school.

The object of research of the given work is the functional approach to training to the grammatic phenomena of the English language.

^ The purpose of our qualification paper is to work out the methods of teaching English grammar through games at 7th form.

The aim of the qualification paper is developing communicative competence in teaching grammar at school.

The tasks of our research are the followings:

  • To determine the role of grammar in linguistics

  • To find out ways of learning grammar

  • To verify teaching grammar through communicative way and its specific feature

  • To determine the selection of grammar materials

  • To make out classification of exercises in teaching grammar

  • To analyze the experimental and practical features in teaching

communicative grammar

The actuality of qualification paper is caused insufficient research by way of selection of materials most full realizing basic rules of the functional approach to training to the grammar through games.

^ The novelty of my work is concluded in the fact, that we had worked out some grammar games which we had approbated on English language lessons during my pedagogical practice.

The theoretical value of qualification paper is that the researches can be used in lectures and in investigations.

^ Practical value of the work is the games which can be used during the seminar on methodology of teaching English language and practical lessons.

The structure of the research paper consists of introduction, two chapters, conclusion and bibliography.

The first chapter is devoted to the study of theoretical basis of teaching grammar

^ The second chapter is devoted to investigation practical basis of teaching communicative grammar at 7th form

In conclusion the basic results of investigation are submitted and at the end of the list of used literature.

Objective requirement of a modern society is the search of optimum ways of organization educational process, rational variants of the contents of training and its structure. It is obviously important, that at school the different strategy of training are checked. The new ways of training to a subject as a whole will be more fruitful. Thus the central problems of reorganization of teaching foreign language in high school are the questions of definition of the purposes, and also contents of training adequate to them. On the one hand, the purpose is determined by objective needs of the majority, expressing its social order, with another, it determines all system of training, determining and contents of this system, and its organization. The increasing the communicative side of this orientation is reflected in transformation of the purposes of training foreign language and contents of training. The speech goes not simply about knowledge of language, and about skill to use it in real dialogue.


I^ БОБ. ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧДАГИ ГРАММАТИКАНИ ЎРГАТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.


1.1. Грамматининг аҳамияти ва тил йўналишларидаги ўрни.

Грамматикани ўргатиш – чет тилини ўргатишдаги муҳим йўналишларидан биридир, чунки граммматикасиз тўлақонли коммуникация бўлиши мумкин эмас. Шубҳасиз, грамматик қоидаларни билиш, тилни яхши эгаллаш учун зарурдир. Охирги йилларнинг долзарб саволларидан бири шундаки, шу ёки бошқа машқларни бажаришни ўргатишда махсус қоидалар ёрдамида эмас, аксинча коммуникатив фаолият жараёнида грамматикани ўқувчиларнинг ўз тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда эгаллашларидир. Кўп йиллар давомида, тилларни ўргатишнинг ҳеч бир йўналиши грамматикачалик баҳсли, мунозарали йўналишлардан бири бўлмаган. Грамматика турлича тушунилган бўлиб, она тили ёки бирорта чет тилини ва умуман баъзи мамлакат таълим тизимида бир ҳил бўлмаган ролни ўйнаган ва ўйнаб келмоқда.

Грамматика бир қатор факторлар: назарий лингвистика, чет тилини ўргатиш ва таълим тизимида давлат сиёсати таъсири ва бошқа натижалар асосида тез-тез ўзгариб туради.

«Грамматика» тушунчасига доир. Укиганда ёки узга шахс нуткини тинглаганда «грамматика» атамасини учратган киши уни турли маъноларда тушуниши мумкин. Бунинг сабаби бор. Ўрта мактаб она тили курсида «грамматика» деганда, тилшуносликнинг бир сохаси, булими тушунилади. Чет тил укиганда эса унга нуткнинг грамматик томони деб каралади. Илмий манбаларда баён этилган турли-туман маълумотларни чет тил уқитиш максадига татбик этиб, «грамматика» сузини икки тушунча билан чегаралаш мумкин: 1) нуткнинг грамматик то­мони — тилнинг гапириш, тинглаш, укиш ва ёзувда учрайдиган грамматик ходисалари (мас. нутк. намунаси; феълнинг шахс шакли; артикль) ва 2) тил ходисаларини таърифловчи маълумотлар (мас. эга гапда биринчи уринни эгаллайди; отнинг бирлик шаклига (чет тилга оид) фалон кушимча кушилади).

Нуткнинг грамматик механизмида грамматик харакатлар етакчи урин эгаллайди. Нуткнинг грамматик жихатдан автоматлашган куникмаларини хосил килиш грамматик ҳаракатни эгаллаш дейилади. Грамматик тайёр материални урганиш де­ганда, грамматик шаклларни эслаб колиш тушунилади. Таъриф, қоида, тушунчани эсда саклаш ва куллаш умумлашмани узлаштириш демакдир.

Тайёр материални ўрганиш чет тилдаги бирликларни билиб олиш, грамматик харакатни эгаллаш — куникма хосил килишдир. Материал сифатида ёрдамчи сузлар ва грамматик морфемалар урганилади, куникма тарзида эса сузнинг узгариши, суз бирикмалари ва гап тузилиши узлаштирилади.

Грамматик материал тушунчаси грамматик хадисанинг шакли, деган гап эмас. Шакл атамаси маъноси доирасига гап ёки суз бирикмаси тузилиши, сузларнинг таркибий кисмлари, ёрдамчи сузлар, суз ясовчи ва шакл (форма) ясовчи курсаткичлари булмаган бирликлар киритилади. («Грамматик ходиса шакли» тушунчаси мантикан номақбул булиб, «сузнинг грамматик шакли» атамаси эса услубан уринли хисобланади.

Актив ва пассив грамматика муаммоси методикада узок, давр бахсларга сабаб булган. И. В. Рахманов актив ва пассив материал атамаларини репродуктив ва рецептив тарзда нутқни эгаллашга боғлаб қуллаган.1 Актив грамматика деганда, репродуктив (ва шунингдек рецептив) нуткда кулланадиган грамматик ходисалар назарда тутилади. Айрим манбаларда актив грамматикани «гапириш грамматикаси» деб хам юритилади. Пассив грамматика тушунчаси доирасига, Л.В. Шчерба2 методик таълимотига биноан, идрок этиб тушуниш (укиш, тинглаш)да кулланадиган грамматик ходисалар ва уларга оид маьлумотлар киради. «Пассив» атамаси фак.ат ухув материалига тааллукли, укувчи фаолияти эса таълимда доимо актив булиши зарурияти руҳшунослик ва таълимшуносликда узил-кесил эътироф этилган. Маълумки, нутк фаолиятининг икки турини Л. В. Шчерба (1931 йилда3) назарий асослаб берган эди. Унинг назарияси мамлакатимизда ва хорижда4 чет тил укитиш методик тафаккури ривожига салмокли хисса кушди. Тилни пассив (рецеп­тив) ва актив (репродуктив) узлаштириш масаласига П. Хэгболдт5нинг китобида махсус кисм баришланган. Пассив грамма­тикани Ч. Хэндшин6 “гесоgitional grammar" деб атаган. Ҳ. Дункел7 уни “visua1 gгаmmаг” атамаси билан, М. Уэст8 эса “gгаmmаг for гесоgitional” деб номлаган. Куп сонли методик тадкикотларда пассив грамматикани «укиш грамматикаси» атамаси билан юритишади.

Ҳозирги кунгача чет тилини ўргатишда грамматтиканинг ўрни камайиб бораётгани кузатилмоқда. Кўпгина Европа педагоглари чет тилини ўргатишда анъанавий услублардан фойданса мактаб ўқувчилари на грамматик атама ва тушунчаларни ва на грамматик таҳлил мақсадларини тушунадилар деб ҳисоблайдилар. 60-70 йиллардан бошлаб Хомскийнинг генератив грамматикаси пайдо бўлганидан сўнг, бизнинг мамлакатимизда ҳам грамматикани ўргатишда анъанавий усуллардан воз кечилди. Кейинги ўн йилликлар давомида грамматикани ролини хаддан ташқари қисқартириш натижасида тил ўрганувчилар орсида нутқдаги ҳатоларнинг сони кескин ошиб кетганлиги кузатилмоқда.

Қадимги тажриба шуни кўрсатадики, бир томонлама, кайсидир грамматикадан вос кечишга уринмоқ, бошқа томонлама эса, ўқув амалиётида унинг ролини кучайтирмоқ, тилни эгаллашдаги салбий натижаларни кўрсатади.

Грамматика миллоддан аввалги вақтда мустақил таълим воситаси ҳисобланган. Грамматика (грекча. grammatike) тушунчаси энг аввало “ўқиш ва ёзиш санъати” деб белгиланган. Ўрта асрларда “эркин санъат” grammatika (лот.) ҳар қандай ўқув тизимининг бири ҳисобланган ва қуйидаги мақсадларни қўйган: лотин тилини ўргатиш, филология бўйича маълумотларни етказиш, шунингдек, матнларни ўқишда ақл гимнастикасини амалга ошириш. Ҳар қандай тилни ўргатишда лотин намунаси асосида грамматикадан восита сифатида фойдаланилган. Грамматика маҳсус фан сифатида ўрганилган. Кейинги даврларда, айниқса XIX асрдан бошлаб, “грамматика” тушунчаси тил билиш ва тилга ўргатишда янги мазмун билан тўлдирилган. Лингвистларнинг аниқлашларича:

a) грамматик тил тузилиш ;

б) шу бўлимни ўрганаётган тил билиш бўлими.

в) сўзларнинг ўзгариш қоидасининг йиғигдиси, уларнинг бирикиши ва гаплар (баъзан матнларда);

г) қоидалар таърифи берилган дарслик;

Шуни таъкидлаш керакки, XX асрда лингвистлар ва методистлар “грамматика” тушунчасига тил ҳақидаги фанларнинг ҳар-ҳил болимларини киритишди, масалан, сўз тузилиши ва фонетика, шунингдек орфография, лексикология элементлари, фразеология, стилистика, ёки “Семантика” ва “Прагматика” бўлимлари ва ҳ.к., ўз навбатида грамматика турли тиллардаги дарсликларга киритилди. Қуйидаги асрдаги чет тили грамматикаси дарсликлари кенг ўрин эгаллашди. Улар турли мақсадларга мўлжалланган: грамматика турли ёшдаги ўрганувчилар учун ва ўрганиш босқичлари, кўп турдаги ўқув юртлари учун, ҳар-ҳил тил тажрибасига эга бўлганлар ёки турли касб эгалари учун ва ҳ. к.

Илмий грамматика ва маҳсус грамматика ўртасида қандай фарқлар бор? Бу саволга жавоб бериш учун чет тили методикаси ва тил билиш объектларини аниқлаштириш муҳимдир.

Тилшуносларнинг аниқлашлари бўйича, заморнавий тил билиш объекти тил ҳисобланади – унинг тузилиши, вазифаси ва унинг тарихий ривожи ҳисобланади. Замонавий методиканинг объекти – бу чет тилига ўргатишда мақсад ва қонуний меъёр, мазмун, шакл ва ўқитиш услубларидир. Тилшунослик ва методиканинг турли объектлари дидактик грамматикадаги ва илмий грамматикадаги тилнинг грамматик тузилиши шакллари ва кўпгина мазмунларини аниқлашга ёрдам беради. Тилшунослик ва методик тизимлардаги грамматика ўхшаш эмас. Дедактик грамматиканинг назарий тилшуносликдаги қоидалар тузилишидан фарқли томони шундаки, бунда тил ўрганувчининг ёши, тажрибаси, рухий ва бошқа хусусиятлари инобатга олинади. Ҳар бир ўқув гуруҳлари учун алоҳида грамматика тавсия этилади. Тилшунослик турли тоифадаги тил ўрганувчилари учун грамматикадаги атамалар, ёки грамматик тузилишларидан эффектив фойдаланиш учун умумий кўрсатма бермайди.1

^ 1.2. Грамматни ўрганиш услублари.

Чет тилини ўрганиш ҳақидаги биринчи маълумотлар қадимий Сурия, қадимий Миср, Греция, Римлардаги маданият ривожланган даврига тўғри келади. Чет тили бу давлатлар ўртасидаги маданий ва савдо ишларини ривожлантириш учун восита бўлган. Уларнинг роли ўрта асрларга келиб ҳам ўз кучини йўқотмади, бунинг ёрқин мисоли бўлиб ўша даврдаги адабий ёдгорликлар ва ғарбий давлатлар луғатидаги лексик ўзлаштирма сўзлар бўлиши мумкин. Мактабларда асосий чет тиллари бўлиб аввал грек, сўнгра лотин тиллари ўргатилган. Лекин бутун Европа тарихи мобайнида, чет тиллардан ҳеч қайси бири лотин тили каби алоҳида ролни бажармаган (15 аср давомида). Миллий тиллар пайдо бўлиши билан лотин тили ўз асосий ролини йўқотади, лекин яна анча йиллар давомида ўрта мактабларда ўрганилган. Лотин тилини билиш олимликни биринчи белгиси бўлган. Хатто ўтган аср бошларида Германияда лотин тилида диссертациялар ёзилиб ҳимоя қилинган.Лотин тилини ўрганишда таржима услубларидан фойдаланилган, кейинчалик у ғарбий Европа тиллари – француз, немис ва инглиз тиллари методикасига таъсир ўтказган.

Чет тилларини ўқитиш услублари тарихи, айниқса грамматика ҳақида И.В. Рахмонов томонидан таърифланган ва ўрганиб чиқилган. Методика тарихи билан К.А. Ганшина, И.А. Грузинская ва В.Э. Раушенбахлар шуғулланишган. Методика тарихининг алоҳида бўлимлари ҳақида И. Гез, Ю.А. Жлугтенко, Р.А. Кузнецова, С.К. Фоломкина ва З.М. Цветкова томонидан изоҳ берилган. Ғарбий изланувчилар орасида Лоув (Charles Lowe), Дж. Ричардс ва Т. Роджерсларнинг ишларини санаб ўтса бўлади.

Методика тарихидан маълумки, чет тилларини ўргатишнинг энг қулай ва тўғри усулларининг бир қанча урунишлари бўлган. Айнан амалий мақсадни кўзлаган табиий услуб – яни гапира олиш, осон матнларни ўқиш, жамиятни узоқ вақт кониқтирган.

Мактаблар барпо этилиши ва уларга чет тили умумтаълим фани сифатида табиий услубда ўргатилган, кейинчалик бу услуб такомиллашган услуби билан алмашган ва бу услуб ХIХ аср ўрталарига қадар асосий бўлиб келган. Граматика – такомиллашган услубининг асосий мақсади бу грамматикани ўрганиш ва шу орқали чет тилида ўқишни ўрганиш ва матнларни тушуниш бўлган. Ўқитишнинг сунгги мақсади – бу тилни эгаллаш ва хаётнинг турли ҳолатларида фойдаланишдир.

Граматика – такомиллашган услуби вакиллари умумтаълим мақсадда, яъни ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ошириш, чет тили грамматикасини ўқиш ва матнларни таҳлил қилиш орқали ўрганишдир.

Кейинги юз йил давомида такомиллашган ва табиий, кейинчалик тўғри услублар орасида доимий кураш бўлган. Авваломбор, тўғри услуб тилнинг талафузига катта эътибор қаратади. Тилга ўргатишда сўзлашув услуби тайёр ибораларни ёдлаш ёки бошқа кўргазмали услублар билан етказишдир. Шу билан бирга бу услуб она тилидагидек амалиётдан олинган билимларни умумлаштириб берадиган грамматикани иккинчи ўринга қўяди. Ваниҳоят, ушбу методика чет тили сўзларини она тилидаги тушунча орқали эмас, балки айнан она тили билан боғлаб ўрганишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, ушбу метод ўз дарсларидан она тилида сўзлашишни ва иккита тил ўртасидаги ҳар қандай таржимани таъқиқлайди. Бу билан ушбу метод ўргакнилаётган тилни она тили таъсиридан “суғурта” қилади. Замонавий чет тил ўргатиш методларини турли бўлишига қарамай, она тилини чет тилини ўрганишда ишлатиш ёки ундан воз кечиш, ҳали ҳам методик мактабларнинг катта аҳамиятли кредоси бўлиб келмоқда.

Кейинги чет тилини ўрганиш даврини методлар ўртасидаги алмашувлар даври дейиш мумкин, чунки улар ўз олдига чет тилида ўқишни, ёзишни ёки гаплашишни мақсади қилиб қўйган.

Ҳар бир метод маълум бир шароитларда объектив қийматга эга. Тўғридан-тўғри методни битта ёки ҳар хил тилда сўзлашувчи кичик гурух аудиторияларида, тил ўргатувчи тил ўрганувчиларнинг тилида сўзлаша олмайдиган ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қолган методларни битта тилда сўзлашувчи аудиторияларда, тил ўргатувчи ўрганувчиларнинг тилидан боҳабар бўлганида ва бунда умумтаълим ва амалиёт мақсадлари қўйилсагина ишлатиш мумкин. Аралаш методларнинг ишлатилиши шунинг билан бирга тил ўрганишнинг мақсади ва шароитларига боғлиқ.

Чет тилини ўргатишда альтернатив методлардан фойдаланиш асосий йўналишга айланди. Ушбу таълим функционал ҳамда прагматикроқ бўлиши керак эди. Биринчи ўринга тилга ўқитишнинг янги методни таълим системаси сифатида пайдо бўлишига олиб келган - коммуникатив услуби чиқди.

Ҳозирги вақтда ИЯ нуфузи эгаллангандан бери дунёдаги муомала воситалари, чет тилига ўргатишнинг соддалашиши ва аниқ мақсадларда ўрганилади.

Юқорида таъкидланганидек, тил ўрганишнинг таъсири нафақат ўрганилган янги сўзлар ва сўз тузилишлари орқали эмас, балки шахснинг ривожланиши билан ҳам кузатилиши лозим. Тил ўрганиш жараёнига тил ўрганувчиларнинг олиб кираётган ҳаётий тажрибасини ошишига қандай қилиб тил ўрганиш таъсир қилиши мумкин, деган саволни педагог ўзига бериши керак. Тил ўрганувчилар, ўқиш жараёнининг сўнггида, ўз ва ўзга маданиятни қиёслаганда ўзлари учун ёд олган сўзлари ва қоидаларига қараганда муҳимроқ нарсани олишади. Ўқитувчининг ролининг ўзгариши муҳим аҳамиятга эга: камроқ даражада билим бериб, кўпроқ ривожланишига ёрдам беради. Иш шакллари ҳам ўзгаради. Жуфт бўлиб ва кичик гуруҳларда ишлаш кўп ҳолатларда афзал кўрилади. “Чет тилини ўрганиш ва ўргатишда ҳозирги замон методлари” халқаро конференциясида тил ўрганиш услубларининг вариативности муҳокама қилинди. Чет тилини ўрганишнинг эффектив методлари нафақат ўқитувчининг касбий даражаси ва ҳусусиятларига, балки таълим олувчиларнинг ҳам турли алоҳида ҳусусиятларига боғлиқдир. (нафақат уларнинг интеллектуал коэффициентидан - IQ). Л.С. Вқготский, Дж. Ашер, Г. Гарднерларнинг ишларига таяниб, у инсоннинг янги тил эгаллашдаги қобилиятининг комплекс структурасини кўрсатди. Бу структурага: тилшунослик, мусиқий, мантиқий (математик), атрофли (кўриш орқали), моторли (кинетик), шахслараро (ижтимоий) ва ичкишахсий (ўз-ўзини таҳлил қилиш). Кўпинча ўқитувчининг метод ва услуб танлови, таълим олувчиларнинг кучлироқ ривожланган қобилиятларига боғлиқ. Дж. Дьюк таълим олувчиларининг кўпроқ ривожланган қобилиятли гуруҳларини аниқловчи тестни қўллашни ва шуларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида ва гуруҳ учун таълим беришнинг усулларини таклиф қилди. Фан-ривожланиш ва маданий-информацион таълим муҳитини яратиш ва доимий равишда бойитиб бориш ўқитувчилардан юқори даражадаги умумий ва педагогик маданият талаб этади. Талабаларни ўзларига қаратилган технологиясига асосланган таълимдан фойдаланиш учун, ўқув жараёнида ижодга ундовчи шарт-шароит, таълим олувчиларнинг ижодига ҳалақит берувчи ички тўсиқларни бартараф қилиш, метафора ва аналогиялардан фойдаланиш имкониятларини кўрсатиш; фантазия ва тассавурини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Эффектив критериялари бўлиб “ижод” тушунчаси ва критериялари бўлади: - берилган субъект учун аввал номалум бўлган нарсанинг очилиши; - муаммони кўра билиш; - унинг ечимини мустақил қидириш; - ҳаракат жараёнида янги маҳсулотнинг мақсади; - танқидий фикрлашнинг ривожланиши (ўз фикрини ягона деб ҳисобламасдан бошқа фикрлар билан мувофиқлаштириш); - ҳар қандай маълумотни ўз шахсий даражасига мослаштириш.

Тилларга ўқитишнинг альтернатив усулларини яратиш зарурияти устувор йўналишлардан бири бўлиб қолди. Ўқитиш бирмунча функционал, прагматик аҳамиятга эга бўла бошлади. Биринчи ўринга тилнинг коммуникатив функцияси қўйилиб, у ўз навбатида тил ўргатиш бўйича янги тизим каби янги усулни яратишга ёрдам берди. Ҳозирги кунда чет тилининг жаҳонда мулоқот воситаси мақомига эга бўлиши билан чет тилларини ўргатиш муаммосини опти-маллаштириш, етакчи мақсад ва вазифаларни, шунингдек уларни амалга ошириш воситаларини амалга ошириш муҳим аҳамият касб эта бошлади.

Юқорида қайд этилганидек, ўқитишда самарадорлик нафақат ёдлаб олинган сўз ва қурилмаларда, балки шахсни ривожлантиришда ифодаланиши зарур. Педагог ўзидан чет тилларини ўқитиш қай тарзда ҳаётий тажрибанинг “ўсиши”га, яъни ўқитиш жараёнига таъсир қилишини сўраши зарур. Ўзининг ва ўзгалар маданиятига келадиган бўлсак, улар ўзлари учун янги нарсани билиб оладиларки, бу ўз навбатида улар учун ёд олинган сўз ва қоидаларга нисбатан кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Ўқитувчи ролининг ўзгариши ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, у “билимларни камроқ беради”, аксинча “ривожланишга ёрдам беради”. Иш шакли ҳам ўзгаради. Шахсий-йўналтирилган парадигмада маъқули жуфт-жуфт бўлиб, ёки кичик гуруҳларда ишлаш ҳисобланади. Чет тилига ўргатиш усулларининг вариативлиги “Чет тилига ўргатиш ва ўқитишнинг замонавий усуллари” халқаро конференциясида муҳокама қилишда Дж.Дьюк (АҚШ)нинг қайд этишича, ўқитиш усули самарадорлиги ҳам ўқитувчи касбий тайёргарлиги хусусияти ва савиясига ҳам ўқувчиларнинг турли шахсий хусусиятларига (нафақат уларнинг ақлий коэффициенти – IQ) га боғлиқ. У Л.С.Выготский, Дж.Ашер, Г.Гарднернинг ишларига асосланган ҳолда инсоннинг янги тилни эгаллаш бўйича қобилиятларининг комплекс тузилишига эътиборини қаратди. Мазкур таркибга қуйидаги унсурлар киради: оғзаки (вербал) лингвистик, мусиқавий, мантиқий (математик), маконга оид (кўришга оид), моторли (кинетик), шахслараро (ижтимоий), шахслар ичида (ўзини ўзи таҳлил қилиш). Ўқитувчи томонидан ўқитиш усул ва йўлларининг танланиши ўқитувчиларда муайян қайси қобилиятлар кучли ривожланганлигига боғлиқ. Дж. Дьюк томонидан ҳар бир ўқувчининг энг ривожланган қобилиятларини аниқлаш ва буни ҳисобга олган ҳолда гуруҳий ва индивидуал ўқитишнинг усулларини танлаган ҳолда қўллаш имконини берадиган тестни тақдим этди. Маданий-ахборот ва фан ривожлантириш таълим муҳитини яратиш ва доимий равишда бойитиш учун ўқитувчиларга умумий ва педагогик маданиятнинг юқори савияси зарур. Шахсий йўналган технологияларни қўллаган ҳолда ўқитиш ўқув жараёниинг махсус, ижодга жалб этувчи муҳитни яратгандагина амалга ошириш мумкинки, у навбатида қўйидагиларни ўз ичига олади: - ўқувчиларнинг ижодига ички тўсиқларни бартараф этиш; - метафор ва аналогиядан фойдаланиш имкониятларини кўрсатиш; илхом ва фантазияни қўллаб-қувватлаш. Самарадорлик тоифасига инсонпарварлик тоифалари ва “ижод” тушунчаси, яъни аввал мазкур субъект учун номаълум бўлган ниманидир очиш, муаммони кўриш қобилияти, уни мустақил тарзда ҳал қилиш, мақсадга интилиш жараёнида янги маҳсулот ишлаб чиқариш, танқидий фикр юритиш (яъни ўз фикрини ягона аҳамияли деб эмас, бошқа фикрлар ва йўналишлар томонидан ифодаланган деб ҳисоблаш), ҳар қандай ахборотни индивидуал шахсий савияда интерпретация қилиш қобилияти.

Шундай қилиб, замонавий технологияларни қўллаш, шунингдек чет тилларини ўргатишда интегратив усулларни қўллаш, чет тилида коммуникатив вазифаларни амалий ҳал этишни амалга оширишга қаратилган. Мазкур мақсадга эришиш фақат коммуникатив билимдонлик бўлгандагина эҳтимолли бўлади. Коммуникатви билимдонликни ривожлантириш чет тилини дунёвий мулоқот қилиш ва маданиятларни ўзаро сингиши воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади.

^ 1.3. Грамматикани коммуникатив ўқитиш ва унинг ўзига хос хусусияти

Коммуникатив ўқитиш инглиз тилига ўргатиш парадигмасида жиддий ўзгаришлар талаб қилинган бир вақтда юзага келди. Анъанавий услублар Европанинг катта ёшдаги аҳолининг талабларига жавоб бермай қолган эди. Коммуникатив ўқитиш таълимда инсонпарварлик ёндошувини излаганлар учун хуш келган, зеро айнан тирик мулоқот устувор аҳамият касб эта бошлаган. Коммуникатив таълим педагогик доираларда тез орада умумэътироф этила бошлади. Зеро уни етакчи британиялик амалиётчи лингвистлар, тилшунослар, нашриётчилар ҳамда Британия кенгаши қўллаб-қувватлай бошлади. Бунинг барчаси унинг тез орада бутун дунё бўйлаб тарқалишига ёрдам берди. Ҳозирги кунда кўтаринкиликнинг биринчи оқими ўтганидан сўнг коммуникатив ўқитишнинг баъзи жиҳатлари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқила бошлади. Чет тилини ўқитишга коммуникатив ёндошувнинг киритилиши билан ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, ўқув материалларини ишлаб чиқиш, тест синовларини ўтказиш ва ютуқларни баҳолаш муаммоси юзага келади. Бунда энг кўп муҳокама қилинган масалаларнинг бири – коммуникатив ўқитиш таълим беришнинг барча босқичларида қўлланилиши мумкинми, у инглиз тилини иккинчи тил ва чет тили сифатида ўрганилиши учун тўғри келадими, у грамматик ўқув режасидан тўлиқ равишда воз кечишни ёки уни қайта кўриш ва мослаштириш талаб қиладими, мазкур ёндошувгна қандай баҳо берилиши мумкин; у она тили инглиз тили бўлмаган ўқитувчиларга қанчалик тўғри келади, агар талабалар грамматик-йўналтирувчи тест синови ўтадиган бўлсалар, улар томонидан қанчалик самарали ишлатилиши мумкин кабилардан иборат.2

Инглиз тилига ўқитишнинг коммуникативная услуби кўпроқ практик эҳтиёжларга қаратилган бўлади: грамматика – жуда оз миқдорда фақат эҳиёж сезилганда, лексика – керак бўлганда амалий машғулотлар учун, амалиёт – диалоглар ва ҳаётий ҳолатлар кўринишида.3

«Лингвистика нутқ фаолияти ёки матнларни таърифлаш билан шуғулланади, айни пайтда фақат тилни амалда ўрганиш орқали унинг барча функциялари ва ранг-баранглигини кўриш мумкин”. Коммуникативного ёндошув тарафдорларининг ҳисоблашича, чет тилини ўзлаштириш у ёки бу вазифани бажарувчи амални ўзлаштиришдан иборатдир. Бир неча йил давомида таълим беришга бу каби ёндошув ғарбий европа ва америка услубиятида етакчи ўрин эгаллай бошлади. Коммуникатив ўқитиш мақсадларини аниқлашда қуйидаги жиҳатлар муҳим ҳисобланади, яъни камида икки томон ўзаро таъсирга киришади, бунда тарафлардан бири мақсад (интенцияга эга), иккинчи томон эса уларни у ёки бу маънода ривожлантиради ёки унга таъсир қилади. Аниқ ҳаётий вазиятларни муҳокама қилиш кучли қизиқиш ва ўз ғоялари билан бўлишиш эҳтиёжини юзага келтиради. Ўқитувчи талабаларни тил топшириғини ҳал қилишга йўналтиради. Чет тилиига коммуникатив ўқтишда асосий ўринни ўйин ҳолатлари, шерик билан ишлаш, хатоларни топиш бўйича топшириқлар бўлиб, улар нафақат лексик бойликни оширишга имкон беради, балки таҳлил тафаккур қилишга ўргатади.4

Коммуникатив усул – бу, энг аввало, чет тилини ўргатишга прагматик ёндошувдан иборат. У қайсидир маънода талабани чет тилидан ҳаётда фойдаланишга тайёрлаш учун билимларнинг фундаменталлигига эътиборини қаратмайди. Д. Браун, коммуникатив ёндошувнинг намоёндаларидан бири, бу каби ўқитишаг қуйидагича таъриф беради: «коммуникациянинг грамматик ёндошувлардан ташқари биз тилнинг ижтимоий, маданий ва прагматик хусусиятларини ўрганамиз. Биз ўқув аудиториясида “ҳақиқий” коммуникацияни яратишнинг педагогик воситаларини яратиш устида ишлаймиз. Биз талабаларни ўқитувчиларнинг онгини эгаллаб келган нафақат тўғри гапириш, балки тез равон гапириш учун ҳаракат қиламиз. Биз ўз талабаларимизни ауди ториядан ташқарида тайёрланмаган нутқни яратиш учун қуроллар билан таъминлаймиз. Биз талабаларни чет тилини бир марталик аудитория топшириқлари давомида эмас, аксинча бутун умри давомида чет тилини ўрганишини рағбатлантиришдан манфаатдормиз. Биз талабаларни биргаликдаги фаолиятнинг тенг ҳуқуқли шериклари сифатида кўриб чиқамиз. Бизнинг синф машғулотларимиз тилни эгаллашда энг яхши имкониятлардан фойдаланишларига рағбатлантиришдан манфаатдормиз. (Brown, Douglas H. Teaching by Principles.Upper Saddle River: Premtee Hall Regents.) [Цит. по Пассов 1991: 74].

Бироқ, коммуникатив ўқитиш соҳасидаги кейинги тадқиқотларда тилга ўргатиш назариясининг коммуникатив ёндошувга мос уринишлари амалга оширилган. Савиньон (Savlgnon) чет тилини эгаллаш бўйича пухта иш амал ошириб, шундай хулосага келдики, ўқитиш назарияси ўқувчиларнинг лингвистик, ижтимоий, когнитив ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитилиши зарур. Бошқа олимлар масалан С. Красен шундай принципларни ишлаб чиқдики, унга кўпинча биргаликда тил ўрганишда ҳавола қилинади. 5

Ўқув режасининг мазмуни коммуникатив ёндошувнинг яна бир марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Вилкинсом (Wilkins 1976) томонидан таклиф қилинган илк ўқув режалари моделларидан бири тавсифий хусусиятга эга бўлиб, семантик-грамматик тоифа (нутқ частотаси, ҳаракати, жойлашиши) ҳамда талабалар ўрганиши зарур бўлган коммуникатив вазифаларни ўз ичига олар эди. Европа Кенгаши мазкур моделни ўқув режасига қадар ривожлантириб, у қуйидагиларни ўз ичига олди:

– Европанинрг катта ёшдаги аҳолисини чет тилига ўргатиш;

–  чет тилидан фойдаланишда одатджа юзага келадиган вазиятлар (саёҳат, бизнес сафари);

– энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулар (таълим, савдо-сотиқ);

–  тил энг кўп қўлланиши мумкин бўлган вазифалар (изоҳ, тавсилотларни аниқлаш, розилик ёки норозилик билдириш ва ҳоказо);

–  коммуникацияда ишлатилиши мумкин бўлган тушунчалар (нутқ частотаси, ҳаракати, жойлашиши);

– зарурий грамматика и луғавий бойлик.

Мазкур ҳужжат “Инглиз тилини ўрганишнинг чегаравий даражаси” деб аталиб, (van Ek end Alexander 1980) коммуникатив билимдонликка эришиш даражасига етиш учун нима зарурлигини аниқлаш учун зарур бўлган.6

Коммуникатив ёндошув ўқитиш жараёни талабага қаратилганини назарда тутади. Шу боис ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида ўқитувчининг асосий вазифаси – ўқув аудиториясида коммуникация ва коммуникатив вазифаларни ҳал этиш учун қулай шароитни яратишдан иборатдир. Аудитория фаолиятига берилган тавсияларида Литлвуд и Брумфит ўқитувчи топшириқни бажариш вақтида тингловчиларни кузатади, қўллаб қувватлайди, лекин уларнинг лексика, грамматикадаги ёки коммуникатив стратегиялардаги камчиликларини тўлдирмайди, уларни кейинги муҳокама ва машқ қилиш учун қўллайди дейилган. Машқларни бажаргандан сўнг ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини бошқаради, ва гуруҳга ўзини ўзи таҳлил қилиш учун кўмаклашади.

Чет тилига ўргатишда коммуникатив ёндошувга оид ўқув материалалрига келсак, уларнинг турли туманлиги чекланмаган. Коммуникатив ёндошув тарафдорлари ўқув материалларига ўқув коммуникацияси ва тилдан фойдаланиш воситаси сифатида ёндошишларини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўқув материаллари, шундай қилиб, тилдан фойдаланишнинг коммуникатив рағбатлантирилишида биринчи даражали роль ўйнайди. Анъанага кўра ўқув материалларининг учта асосий тури ажратилади: матнга, коммуникатив вазифа ва воқеликка асосланган. Чет тилига ўргатишнинг коммуникатив ёндошувига асосланган кўплаб ўқув дарсликлари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги материални танлаш ва тақдим этиш тартибига кўра анъанавий дарсликлардан унчалик фарқ қилмайди. Бу каби дарсликлар унчалик кўп ўзгартириш киритилмаган таркибиий тузилишга эга бўлган ўқув режасига йўналтирилган бўлиб, улар коммуникативликка даъво қилади. Бошқалари анъанавий дарсликлардан тубдан фарқ қилади. Бу каби дарсликлар турли хил кўриш, ахборот ва коммуникатив рағбатлантиришнинг бошқа воситаларини назарда тутувчи топшириқларни ўз ичига олади. Ахборот бериш бўйича камчиликларга эга топшириқлар жуда кенг тарқалган.7

Коммуникатив вазифага асосланган топшириқларга анъанага кўра ролли ўйинлар, мулоқотни моделлаштириш кабилар киритилади. Бу каби топшириқлар турли хил карточкалар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар ёрдамида амалга оширилади.

Коммуникатив ёндошувнинг кўпгина тарафдорлари синфда аутентик материаллардан фойдаланшини қўллаб қувватлайдилар. Бу турли хил тил воқклигига оид белгилар, журналлар, реклама эълонлари, газеталар ёки визуал манбалар, бўлиши мумкинки, улар атрофида бевосита коммуникация қурилиши мумкин булар (харита, сурат, рамз, чизма, жадвал ва ҳоказолар). Хулоса тариқасида таъкидлаш жоизки, чет тилига коммуникатив ўқитишда кўпроқ услуб эмас, ёндошув зарур. Модомики, назарий мазмуннинг муайян қисми тил назарияси ва ўқитиш, ўқув режаси ва аудитория фаолияти, чет тилига ўқитишнинг коммуникатив ёндошуви доирасида таърифланиши мумкин. Зеро чет тилига ўқитиш доирасида услуб доирасига қараганда кўпроқ шахсий ташаббус ва сўз эркинлиги мавжуддир.

^ Коммуникатив билимдонлик” тушунчасини изоҳлаш

Коммуникатив билимдонликка эга бўлиш чет тилида мулоқот қилишнинг ахборот, регулятив, эмоционал баҳо бериш, этикет каби хусусиятларига эга бўлишни назарда тутади. Аввалига ўрта мактабда чет тилига ўқитишнинг мазмунида тўхталамиз. У мактаб ўқувчиларида чет тилида коммуникатив билимдонликка оид мулоқот маданиятининг барча унсурлари шаклланишини назарда тутади.. Мазкур билимдонлик нафақат лингвистик кўникмалар (лексик, фонетик, грамматик), балки оғзаки ва ёзма нутқда уларнинг норматив қўлланилишини назарда тутади. Берилган мавзулар, матнлар, муаммолар, нутқ вазифалари турли хил нутқ фаолиятининг турларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, у ижтимоий маданий билим ва кўникмаларни ривожлангтиришни назарда тутадики, бу ўз навбатида замонавий жамиятда чет тилидан мулоқот воситаси, таълим ва мустақил таълим, мулоқот қуроли сифатида фойдаланишни истиболларини назарда тутади. Асосий мактабда (5-10 синфлар)да чет тилини ўрганишда ўқувчиларда гапириш, ўқиў ва эшитиш жараёнида коммуникатив билимдонликни тизимли равишда ва кетма-кет ривожлантиришни назарда тутади. Халқаро мулоқот воситаси сифатида чет тилини ўргатиш қуйидагиларга йўналтирилган:

– асосий нутқ фаолиятида асосий коммуникатив билим ва кўникмаларнинг шаклланиши ва ривожлантирилиши;

– тили ўрганилаётган мамлакатнинг хорижий муҳитига коммуникатив-нутқ кириб бориш иноязычную среду стран изучаемого языка (ўрганилаётган мавзу ва вазиятлар доирасида); чет тилида коммуникатив билимдонликнинг барча таркибий тузилмаларини ривожлантириш;

– европа ва дунёвий маданият ҳамда ўлкашунослик, маданиятшунослик ва лингво маданиятшуносликка оид материаллар асосида ижтимоий маданий билимларни ривожлантириш;

Коммуникатив билимжонликнинг асосий таркибий тузилмаларидан бири нутқ (коммуникатив) кўникмалар бўлиб, улар қуйидагилар асосида шаклланади:

а) тил билим ва кўникмалари;

б) лингвоўлкашунослик и ўлкашунослик билимлар.

Коммуникатив билимдонликка қуйидаги асосий кўникмалар киради:

– унча муракка бўлмаган аутентик матнларни ўқиш ва тушуниш (с асосий мазмунни тўлиқ ёки қисман тушуниш);

– ўқув-меҳнат, маданий ва турмуш шароитида стандарт вазиятларда оғзаки гаплашиш;

– оғзаки шаклда қисқача ўзи тўғрисида, атроф-муҳит ҳақида гапириб бериш, қайта сўзлаш, ўз фикрини билдириш, баҳолаш)

– оддий ахборотни ёзма шаклда қуриш ва бериш (ёзув).

Мана шу тариқа чет тиллари бўйича давлат стандартининг энг кичик савияси белгиланади.

Чизма: 1

Коммуникатив билимдонлик




Тил билимдонлиги




Ижтимоий маданий билимдонлик




Нутқ кўникмалари




Тил билим ва кўникмалари




Сўзлашиш




Ёзиш




Грамматик, лексик билим ва кўникмалар




Эшитиш




Ўқиш


Тил орқали мулоқот жараёнида одамлар эшитувчига тушунарли бўлган фикрларни қуриш учун тил воситаларини луғат ва грамматикадан фойдаланадилар. Бироқ, луғат ва грамматика мазкур тилда мулоқот қилиш тушунарли бўлиш учун етарли эмас: шунингдек у ёки бу тил бирликлари ва бирикмаларини қўллаш шартларини билиш зарур. Бошқача қилиб айтганда, тил ўрганувчи грамматиканинг ўзидан ташқари “вазиятли грамматика”ни ҳам ўзлаштириши зарур бўлиб, у тилни нафақат лексик бирликлар маъноси ва уларни гапда бирикиши қонуниятларини балки гапирувчи ва эшитувчи орасидаги муносабатларнинг хусусиятлари, мулоқот мақсади ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг гапда ўзаро мувофиқлиги тил ўрганувчининг коммуникатив билимдонлигини ташкил этади. Мулоқот кўникмаларининг хусусияти тил тўғрисидаги билимлардан фарқланган бўлиб, уларни билвосита нутқ фаолияти мисолида ифодалаш мумкин. Билвосита деб шундай нутқ фаолиятига айтиладики, унинг шакли мазкур ҳолатда унинг ҳақиқий маъносига мос келмайди. Масалан, агар нонушта дастурхони атрофида ўтирганлардан бири сизга “Менга тузни узатиб юбора олмайсизми? Деган илтимос мурожаат этса, бу шакли бўйича савол, моҳиятига кўра илтимос ҳисобланиб, унга жавобан сиз қандайдир ҳаракатни амалга оширишингиз керак: сиз туздонни қўшнингизга узатасиз. Агар сиз бу илтимосни савол тариқасида қабул қилиб, унга “Ҳа”, дея жавоб бериб, у ҳақиқатан туздонни узатиб юборишини кутсангиз, мулоқот жараёни бузилади, чунки сиз гапирувчи кутгандаги каби амал қилмайсиз, яъни бу каби илтимосларга жавобан қилиниши керак бўлган ишни амалга оширмайсиз. Шу каби мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг ижтимоий таърифига йўналиш бўлган ҳолатлар: унинг мавқеи, нуқтаи назари, вазиятли роли катта аҳамиятга эга бўлиб, бу альтернатив нутқ воситалари, стратификациялар ва нутқ чекинишларини танлашда ифодаланади.

Юқорида қайд этилганларга кўра коммуникатив билимдонлик “ижтимоий нуқтаи назардан нутқ вазиятини назорат қилиш ва шакллантириш” каби белгиланиши мумкин.

Коммуникатив билимдонликни шакллантириш мақсади амалга оширилган коммуникатив фаолият ҳисобланади.

Мазкур мақсадни амалга ошириш воситаси (тил тўғрисидаги билим ва кўникмалар, таълим беришнинг лингвоўлкашунослик компонентлари) коммуникатив билимдонликни ташкил қилади. Коммуникатив билимдонликнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири тил билимдонлиги бўлиб, у ҳаққоний равишда чет тили меъёрлари нуқтаи назаридан грамматик нуқтаи назардан тўғри бўлган шакллар ва синтактик қурилмаларни шакллантириш имконини беради.

Инглиз тилида муайян грамматик маънони ифодалаш (кенг маънода) кўпинча бир қатор воситалардан фойдаланилади (масалан, келгусидаги иш-ҳаракатни аниқлаш мақсадида камида еттида шакл ва тузилишдан фойдаланилади. Шу боис, назарий таърифнинг тегишли қисми ҳам грамматик маъно ва тегишли шакл ва тузилиш билан ўзаро боғлиқликка қаратилган бўлиши керак. Табиийки, бунда танлаш имконини берадиган машқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, кўп сонли шакллардан танлаш муайян қийинчиликларни юзага келтириши сабабли ишни қуйидаги кўринишдаги рецептив машқлардан бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шу вақтнинг ўзида чет тили бу нафақат умумий маданиятни кўрсатиш мумкин бўлган қурол, балки ўзга тилда фикрлаш, ижод қилиш, ўзганинг фикрига баҳо бериш мумкин бўлган восита ҳисобланади.

Шу боис чет тилини ўзлаштириш усулларидан бири сифатида ривожлантириш салоҳияти нуқтаи назаридан фикрни қўзғатувчи, ҳис-туйғуларни, ижодий тасаввурни бойитувчи ҳамда умумий мулоқот маданияти ва умуман олганда ижтимоий хулқ-атворни такомиллаштирувчи воситаларга кўпроқ урғу берилади.


^ БОБ II. 7-СИНФДА КОММУНИКАТИВ ГРАММАТИКАГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШ

2.1. Грамматик материалларни танлаш.


Грамматиканинг танлаш бирлиги эса бутунлай узгача методик тушунча булиб, грам­матик ходисанинг ясалиши, маъноси ва кулланиши алохида-алохида грамматик бирлик хисобланади, хатто микрокулланиш, микромаъно ва микрошакл тушунчалари илмий таджик килинган, мас. чет тил феълининг хозирги замон шахс шаклининг хар қайсиси алоҳида грамматик маънони ифодалаши мумкин. Ушбу феъл замонининг бир канча кулланиш ҳолатлари хам бор. Ж.Жалолов фикрига кўра микрошакл, микромаъно ва микрокулланиш грамматика танлаш бирлиги деб тан олинади.8

^ Актив граматик минимумни танлаш мезонлари:

1. Грамматик ходисанинг огзаки ва ёзма нутқда кенг тарқалганлиги мезони. Барча грамматик материал ичидан кишилар нуткида тез-тез учрайдиган ҳодисалар «териб» олинади.

2. Намуна була олиш мезони. Ушбу мезонга кура Танланган грамматик бирликлар асосида, уларга андаза сифатида караб, купдан-куп янги грамматик ходисаларни хосил к.илиш имкони-ятини яратиш талаб этилади. Демак, имкон борича катта микдордаги лексика кулланилишини таъминлай оладиган ходисалар мазкур минимумга киритилади (мас. суффикс ёрдамида от, сифат, равишнинг ясалиши).

3. Маънодош ходисаларни яккалаш мезони. Кейинчиликларнинг олдини олиш максадида грамматик синонимия таркибидаги энг куп кулланадиган ва услуб жихатидан холис бирлик сайлаб олинади, яъни грамма­тик синоним ходисалар сирасидан бири танланади.

Грамматик материалнинг таксимоти функционал (яъни нуткдаги вазифасига кура) ёндашишни талаб этади. Грамма­тика гапдан кичкина булмаган коммуникатив (нутк.ий мулок.от) бирликларда так,сим этилади. Нутк намунаси бундай таксимот бирлиги вазифасини бажаради. Нутк намунаси нуткнинг хамма томонини — лексика, грам­матика, талаффуз ва график жихатларини ўзида мужассамлаштиради, бинобарин нутк намунаси грамматик материални таксим килишда узлаштириш бирлиги хисобланади. Грамматиканинг лексика билан узаро алокасини хисобга олиш мезонидан фойдаланилади. Лексиканинг бирламчилигини назарга олинади, бу хил грамматик бирликлар таксимотига узаро таъсир курсатиши муқаррар.

^ Грамматиканинг таснифи. Лексик материал таснифида таъкидланганидек, грамматикада ҳам урганиладиган ходисалар турларга ажратилади. Осон кийин узлаштириш тафсилотлари изчил қараб чикилади. кийинчиликларни аниқлаш ва унинг окибатида тасниф килиш ушбу ходисаларни ўргатиш тизимини яратишга, ўргатишнинг методик усулларини ишлаб чикиш ва материални узлаштириш вак.тини белгилашга имкон яратади. Грамматик материал таснифи – узлаштириш жараёнидаги қийинчиликлар таснифи дейилса хам бўлади.

Илмий-методик изланишлар далолат беришича, ўзбек ва рус тиллари хамда чет тиллар муасасаси тахлили ухшаш грамматик ходисалар анчагина кузатилади. Мас. 1) укувчи урганаётган учала тилда хам монанд гапдаги суз тартиби, суз бирикмаси шакли, суз ясалиши андазаси кабилар мавжуд (формал ухшашлик);

2) учала тилда хам тасдик сурок инкор, модаллик каби грамматик маънолар борлиги аник. (маъновий умумийлик);

3) иш-харакат такрорланиб туришини, давом этишини, тугалланганлигини билдирадиган феъл замонлари қулланади (қулланилишдаги мослик).

Укувчи хоганаётган учала тилда грамматик ухшашликлар мавжудлиги муаллимни хом хаёлларга чалгитмаслиги керак. Ухшаш экан, деган билан иш битмайди. Чунки тафовут кхиладиган ходисалар жуда куплиги билан турли чалкашликлар бинобарин, кийинчиликлар келтириб чиқаради. Шу кийинчи-ликларни тасниф этиш нихоятда долзарб методик масаладир. Биринчи тасниф чет тил грамматикасининг огзаки нутк ва ухиш учун ажратилишида намоён булади. Грамматик кийинчиликларнинг таснифида тиллараро ва тил ички интерференцияси (лот. Inter орасида, ичида + ferens (ferentis) кўчирувчи, ўтказувчи деган маънони англатади. Тиллараро кийинчиликлар манбаини, мас. чет тилдаги гапнинг икки таркиблилиги, феъл ишлатилиши шартлиги, суз тартибининг тургунлиги, феъл шаклларининг ясалишидан излаш мумкин. Тил ички кийинчилиги сабаблари хам урганилган, мас. шаклдошлик (ингл. — ей утган замон шаклини, утган замон сифатдошини, отдан ясалган сифатни ифодалашда иштирок этади);куп маънолилик («булмоқ», «эга булмок» феълларига монанд феъллар Оврупо тилларида етакчи-мустакқил маънода келиб, мураккаб замонлар ясашда эса ёрдамчи феъл ва модал феъл сифатида ишлатилади); товуш ва ёзишда шаклдош, бирок, маъноси булакча грамматик ходисалар мас. (перфект ясалишидаги ёрдамчи феъллар).

Шакллар ясалиши нуктаи назаридан грамматик ходисалар куйидагича таснифланади.

1. Рус тили ва чет тилда ухшаш грамматик ходисалар (келаси замондаги феълнинг мураккаб шакллари).

2. Узбек ва чет тилда ухшаш бирликлар (феълнинг хозирги умумий замо-ни).

3. Ясалишида фарк киладиган грамматик ходисалар (мас. чет тилдаги шахси топилмас гаплар).

И. Ёқубов, грамматик материални қуйидагича тақсимлаган: Алоҳида таъкидлаш керакки, методикага оид дарслик ва кулланмаларда тил материалини, минимумни таксимлаш муаммолари деярли мухокама килинмайди ўқитиш ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун чикарилган «Укитувчи китоби»да бу тугрисида айрим фикрлар баён қилинган.

Грамматик материални таксимлашда куйидаги мезонлардан келиб чикилади:

1) берилган мавзу буйича нутк талабларининг кондирилиши;

2) кийинчиликларни бир-биридан ажратилган ҳолда берилиши;

3) янги материални бир меъёрда киритилиши;

4) янги грамматик материалнинг мустакмл равишда маъносини очиш учун контекстларда киритилиши

Кузовлева В.П. ва бошқалар қаламига мансуб «Fly High7» ўқув-услубий комплекси ҳозирги кунда кўпгина мактабларда қўлланилиб келмоқда. Унинг асосига “Чет тилига коммуникатив ўқтишнинг дастурий-концепцияси” қўйилган.

Мазкур ЎМКнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг асосига қўйилган ўқитиш технологияси ҳамма учун қулай бўлиб, ҳаммага ва ривожланиш даражасига қараб барча ўқувчилар учун мос бўлиб ҳисобланади. Бу индивидуаллаштириш, шунингдек чет эл маданиятини эгаллашга босқичма босқич комплекс ёндошув принципининг амалга оширилиши самараси ўлароқ амалга оширилди.

Таълим беришнинг пухта ишлаб чиқилган технологияси нафақат кучли, балки ўртача ва суст ўқийдиган ўқувчилар учун қулай ҳисобланади.

Дарсликка бир нечта иловалар киритилган:

1. Инглизча—ўзбекча-русча луғать;

2. Грамматик маълумотнома;

3. Эгалик отлари ва жўғрофий номлар ;

4. Нотўғри феъллар;

5. Progress cheek (машқлар)

Янги грамматик материални бериш усули

Моделни идрок қилиш тақдимот жараёнида амалга ошиб, уни моделни амалда ифодалаш, нутқда амал қилишини кўрсатиш сифатида ифодалаш мумкин.

Масалан, “Second Conditional” мавзусининг тақдимоти қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин:

Машғулотнинг мақсади аниқланади: «We already know what Englishmen usually say, when they want to express a real condition. Today we’ll learn to express unreal condition in a way Englishmen do.» И далее : « I am a teacher and I work at school. But if I were a doctor I would work in a hospital. If I were a taxi-driver I would spend the whole day driving around the city.” (бунда мажҳул нисбат шакли овоз билан ажратилади).  Тақдимот қуйидаги гап билан тугатилади: “ But that was only my dreams . Unfortunately, I am not a doctor and I am not a taxi –driver.”

Шундай қилиб, янги грамматик материалнинг тақдимоти олдиндан ўқувчини тинглаб кўришдан бошланади. Башарти олдиндан тинглаб кўриш тўғри ташкил этилган бўлса ва ўқувчилар бир хил турдаги сўзларнинг моҳиятини ва улар нима мақсадда ишлатилганини тушунсалар, бу грамматик кўникма сифатида нутқ стереотипининг юзага келишига асос бўлади. Тинглаш бунинг устига ички гапириб қайтариш билан амалга ошириладики, бу ўз навбатида мазкур тамойилнинг мустаҳкамланиши учун хизмат қилади.

Бу каби нутқ намуналари ўрганилаётган грамматик ҳолисанинг вазифасини тўлик равишда ёритади. Шу билан бирга ўқувчилар диққатини аввал улар эшитган шаклга қаратиш имконини беради. Материални беришнинг бошқа варианти қуйидагича кўринишга эга бўлиши мумкин: аввалдан эшитиб кўриш учун мураккаб ва катта ҳажмга эга бўлган матн тақдим этилиб, у тулиқ ҳолда берилаётган грамматик ҳодисанинг вазифасини акс эттиради. Бироқ, матн ўқувчилар томонидан эшитиш орқали қабул қилинсада, улар олдида мазкур матннинг ёзма варианти туради. Шундай қилиб, эшитиш жараёни бир вақтнинг ўзида ҳам қайтариш ва ўқиш орқали амалга оширилади. Present Perfect ва Present Perfect Continuous ни ўзаро таққослаш учун тақдим этишда қуйидаги диалог тақдим этилиши мумкин:

^ Betty Tudor’s life-long passion is driving, but there is one problem, as our interviewer found out.

Interviewer: How long have you been trying to pass your driving test, Betty?

Betty: Seventeen years.

Interviewer: How many times have you taken it?

Betty: Thirty-eight, and I’m afraid I’ve failed it every time. I’ve always wanted to be able to drive , and I’m determined to pass.

Interviewer: I suppose you’ve been taking lessons all the time?

Betty: That’s right.

Interviewer: How many have you had?

Betty: Over two hundred and seventy. It’s cost me about two thousand pounds already. I’m taking the test again next week.

Interviewer: I hear you are saving up to buy your own car now. How long have you been saving?

Betty: Since 1982

Interviewer: And how much have you saved?

Betty: Over 4 000 pounds, and that’s enough to buy a nice little second-hand car.

Interviewer: Well, all the very best with your next test.

Betty: Thank you.

Диалог берилганидан сўнг ўтилган грамматик ҳодисанинг шакли ва вазифаларини аниқлаш мақсадида бир қатор саволлар берилади:

Underline with a solid line ________ the examples of the ^ Present Perfect. Underline with a broken line _ _ _ _ _ the examples of the Present Perfect Continuous.

Why does the interviewer ask : How long have you been saving?

but How much have you saved?

Шундай қилиб, айтиш мумкинки, грамматик материални тақдим этиш жараёни амалий жиҳатдан амалга оширилиб, нутқнинг грамматик томони билан боғлиқ асосий қоидаларга таянади, чунончи:

– Нутқнинг грамматик жиҳатини эгаллашнинг коммуникатив йўналганлиги ва унинг амалий аҳамиятга эга эканлиги.

– Бошланғич эшитиш-мотор алоқаларини ҳисобга олиш

– Намунага таяниш

– Нутқ фаоллигини рағбатлантириш ва грамматик материалнинг муҳим бирликларидаги белгиларни ажратиш ва улар билан турли амалларни қилиш.

^ 2.2. Нутқнинг грамматик томонига ўқитишга функционал ёндошув бўйича машқларнинг тавсифи.

Коммуникатив таълим бериш шароитида барча машқлар нутқий тавсифга эга бўлиши зарур деган қоида қабул қилинган. Барча машқлар (ўзига хос тайёрлов машқлари ҳам) шундай бўлиши керакки, уларда ўқувчи учун муайян нутқий вазифа берилиши ва улар томонидан суҳбатдошга йўналтирилган нутқий таъсир ўтказилиши зарур. Топшириқ қанчалик реал мулоқотга яқин бўлса, у шунчалик фойдали бўлади. полезнее. Барча машқлар (ўзига хос тайёрлов машқлари ҳам) шундай бўлиши керакки, уларда ўқувчи учун муайян нутқий вазифа берилиши ва улар томонидан суҳбатдошга йўналтирилган нутқий таъсир ўтказилиши зарур. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, грамматик ҳодисанинг функцияси биринчи қаторга чиққани боис, функционал ёндошув мазмунга устувор йўналганлик бўлган топшириқлардан кўпроқ фойдаланиш заруратини тақозо этади.

Биринчидан, грамматика устида ишлаганда энг аввало бевосита тил шакллари орқали ҳосил бўладиган маъно (тўғрироғи коммуникатив функция)га эътибор қаратилиши керак. Бу “маъно”дан келиб чиққан ҳолда ҳам назарий изоҳнинг таркибий тузилишини, ҳам таърифнинг, шунингдек бериладиган топшириқлар тўпламини белгилайди. Масалан, must феъли субъектив модалликни ифодалайди. Коммуникатив маънода бу уни сўзловчи учун зарур бўлган ахборотни ифодалашда ишлатиш имконини беради (яъни, бу зарурат бошқа ҳеч қандай шахс томонидан эмас, унинг ўзига тегишли бўлади)

маъно”ги тегишли машқларнинг кичик гуруҳи:

“Маъно”га тегишли машқларнинг биринчи гуруҳи шундай қурилганки, уларда муайян грамматик маънони қўллаш зарурати юзага келади. Бундай машқлар кўпинча сўзлашув вазиятига асосланган бўлади. Хусусан, “Феълнинг тур ва замон шакллари” ва “Майллар” мавзуси бўйича бирор бир шахснннг муайян вазиятда иш ҳаракатини ифодаловчи иборалардан фойдаланиш мумкин. Масалан, “Спорт секциясига отланаётган вақтингиздаги ҳаракатларингизни санаб ўтинг” ёки “Вокзалга келдингиз дея тасаввур қилинг. Поезд кетишидан аввал одамлар платформада нима билан шуғулланаётган эдилар.” Ёки “Ҳозир уч соат бўш вақтингиз бўлганида нима қилган бўлардингиз?”

e.g. Ex.1 Work in pairs. Imagine yourself in the following situations, and discuss what would you do.

What would you do if

– your mother bought you a sweater for your birthday and you didn’t like it?

– you were at a friend’s house for dinner, and you didn’t like the food?

– you came home and found a burglar?

– you saw someone stealing from a shop?

Ex. 2 In pairs, imagine that one of you is a tourist visiting your town or city for the day. The tourist is searching for advice. He wants to know:

– where to buy a good map of the town

what important sights to see

– what local food dishes to try

– the best place to change money

Ex. 3 Imagine that you have entered a contest. You are dreaming about the prizes.

Which prizes would you choose to have instead of taking money?

If you took the cash, what would you spend it on?

1st PRIZE

2nd PRIZE

3rd PRIZE

4th PRIZE

5th PRIZE

$ 100 000 in cash!!!!


Ora luxury villa in the Caribbean!!!

or

$ 5000 worth of groceries a year for the rest of your life

$ 20 000 in cash!!!


or

a Toyota Camry!!!


or

TWO

Volkswagen

Rabbits!!!

$ 2000

in cash!!!


or

an Apple

Macintosh

computer!

or

a Technics

stereo system!

$ 500

in cash!


or

a Sony

color TV


or

a Panasonic

video recorder

$ 100

in cash!


or

a set of matching suitcases!

or

a copy of a book personally signed by The Autor



^ Машқларнинг иккинчи гуруҳи кўпроқ маънога йўналтирилган:

Инглиз тилида муайян грамматик маънони ифодалаш (кенг маънода) кўпинча бир қатор воситалардан фойдаланилади (масалан, келгусидаги иш-ҳаракатни аниқлаш мақсадида камида еттида шакл ва тузилишдан фойдаланилади. Шу боис, назарий таърифнинг тегишли қисми ҳам грамматик маъно ва тегишли шакл ва тузилиш билан ўзаро боғлиқликка қаратилган бўлиши керак. Табиийки, бунда танлаш имконини берадиган машқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, кўп сонли шакллардан танлаш муайян қийинчиликларни юзага келтириши сабабли ишни қуйидаги кўринишдаги рецептив машқлардан бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

– «Берилган ҳолатлар, диалогларда келаси иш ҳаракатни ифодаловчи шаклларнинг тагига чизинг ва айтинг. »

– «Мисолларни ўқинг. Нимага биринчи ҳолатда ......шакл, бошқа ҳолатда эса ......шакл ишлатилганини тушунтириб беринг”, ва ҳоказо.

Кейинги ишларда ўқувчи олдига қўйилган коммуникатив вазифадан келиб чиққан ҳолда онгли равишда грамматик воситани танлаш имконини берадиган турли хил машқлардан фойдаланиш мумкин. Бу энг аввало, берилган шаклларнинг тегишли маъно-мазмун билан таққослашга оид машқлардир. Бунда қисқача диалог шаклига эга машқлардан фойдаланиш ҳам мумкин (“Ўйнаб кўринг”, “Фараз қилинг”) ва ҳоказо.

Ex.1 Look at this dialogue and answer the questions below:

^ Albert: I’ve been reading the current issue of Plant News and so far I can’t see any mention of my research.

Bert: Well, I’ve read your journal. And I see that you’ve been

working on the same problem I‘ve been working on for the last twenty years!

  1. When did Albert start reading Plant News?

  2. Did Albert finish reading all of Plant news?

  3. Did Bert finish reading all of the journal?

  4. When did their research begin?

  5. Is their research continuing?

  6. Is their research complete?

Ex. 2 a) Imagine you are a scientist at the Loch Ness Research Centre. You are going to interview someone who says that they have been watching the monster for several years. Prepare for the interview. Write questions you would like to ask this person, like this:

- How many times have you seen the monster?

- Have you taken any photographs of it?

b) Work with the partner and act out an interview

Ex.3 In pairs, imagine that one of you is a chef of a computer firm, you are going to interview a person, who is eager to work for you. Try to find out as much information about this person ( biography, experience etc.) as possible.

^ Маънога йўналтирилган машқларнинг учинчи кичик гуруҳи.

Шундай йўналиш мавжудки, унинг доирасида функционал (коммуникатив) грамматика деганда энг аввало турли савияга эга, турли тоифа бирлиги оид коммуникатив интенцияларни ифодалаш тушунилади. Бироқ, инглиз тили грамматикасини бундай таърифлаш учун (тизимлилик ўқув грамматикаси олдига қўйилган асосий талабларнинг бирини ташкил этади) ҳозирги шароитда бу нуқтаи назардан яхши ўрганилган лингвистик материал етарли эмас. Шу боис мазкур материал кўп борада ўқув грамматикасининг заҳирадаги салоҳиятга эга қисми сифатида кўриб чиқилади. Шу вақтнинг ўзида мавжуд коммуникатив мақсаднинг уларнинг ифодалашнинг тил воситаларини назарга олмасликнинг иложиси йўқ. Ўқув материалида алоҳида мавзуларни акс эттириш (масалан, “Рухсатни ифодалаш воситалари” ёки “Шубҳани ифодалаш воситалар”) ёки ўқувчиларга тегишли машқларни тавсия этиш мумкин. Мазкур машқлар асосида ҳам тил воситасини танлаш ётади, бироқ бунда нафақат грамматик даражага оди тил воситасини танлаш лозим. Бу машқлар (кўпинча “Фараз қил”, “Ифодала”, “Сўзла” ва ҳоказо) аввалги кичик гуруҳда берилган машқлардан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Улар шундай тузилганки, ўқувчи коммуникатив вазифадан келиб чиққан ҳолда турли ҳил тил материални тўғри қўллаши, масалан маслаҳат ифодалаш воситалари: модал феъллар ( You should stay in bed. You ought to be more polite) мажҳул нисбат шакллари ( I’d advise you to see a doctor. If I were you I’d write him a letter); мазкур тил воситалари бошқа одамларга таъсир ўтказиш учун ишлатилади ва ўзининг моҳиятига кўра тўғридан тўғри кўрсатма ва талабдан йироқ бўлишига қарамасдан қуйидаги сўзлардан бир мунча енгилроқ ҳисобланади: Stay here! You are to stay here till I come back.

Шундай қилиб, функционал ёндошувда машқларнинг асосий қисмини ўзига хос вазиятли машқлар ташкил этади.

«Вазиятли машқларнинг моҳиятини ўқувчилар томонидан тил нуқтаи назаридан эркин, муайян йўналтирилмаган нутқ реакциясини ташкил этиб, у тасаввур қилинган ёки шартли реал ҳолатларни ўз ичига олган шу билан бирга ўқувчиларнинг ўзларини уларда бевосита иштирок этишларини ундовчи вазиятларни ўз ичига олади”.

Вазиятли машқнинг асосини (2-7 машқ) дан иборат микромант ташкил этади. У қисқартирилган ҳолда табиий коммуникация моделини ифодалайди. Вазиятли машқ учта асосий таркибий қисм: топшириқ, вазиятни тасвирлаш ва нутқ реакциясидан иборат.

Топшириқ. Вазиятли машқнинг муайян мақсади ва туридан қатъий назар у турлича йўналишга эга бўлиши мумкин, унинг умумий маъноси ўқувчиларнинг вазиятга қай тарзда жавоб беришига боғлиқ. Масалан “ Role play an interview”, “ Write a reply to a letter”, “ Tell your partner about the following”, “ In pairs imagine, that…”

Вазиятни тасвирлаш: Унинг ичига ташқи шароит деталлари, ҳамсуҳбатлар тўғрисидаги маълумот киритилади, шунингдек сўзлар билан ифодаланган нутқ рағбати ёки вазиятдан келиб чиққан нутқ шаклини ўзи ичига олади. Масалан:

In pairs, imagine that one of you is a mother/ father of three children, who is looking for a baby-sitter, and you are going to interview a person by phone , who calls you and is eager to work for you. Try to find out by asking him different questions if he is suitable for this position.

Шароит: ота оналарнинг бири ўз уйида телефонда сўзлашишяпти. Телефон алоқасининг бошқа томонида унинг болаларига энага бўлиши мумкин бўлган номзод.

Сўзлашув интирокчилари: болаларнинг онами ёки отаси ва энага бўлишга номзод.

Нутқ рағбати: она ёки отанинг ўз болаларига тўғри келадиган энага топиш истаги.

Нутқ реакцияси: Бу нутқ маҳсули бўлиб, у машққа берилган таърифга суянган ҳолда ва ўқитувчининг кутганидек ўқувчиларнинг машқ бажариш ждараёнидир.

Албатта, грамматк кўникмани ҳосил қилиш жараёнида бошқа турдаги машқлар масалан имитатив ва ўрнини алмаштириш машқларидан воз кечиш мақсадга мувофиқ эмас туюлади. Чунончи, имитация грамматик шаклнинг эшитиш ва гапириш образлари орасидаги алоқанинг асосларини ҳосил қилади. Шундай қилиб, эшитиш учун тақдим этилган грамматик ҳодисани тинглаш ва унинг асосида тил намунасида кўриш образини ҳосил қилиш бевосита грамматик ҳодисанинг функциясини тушунишга олиб келади. Ўрнини алмаштиришга келсак, ўрин алмаштириш бўича топшириқлар асосида расмийлаштириш операцияси ва репродукция қобилияти шаклланади. Мазкур икки турдаги топшириқ грамматик кўникманинг формал ва функционал (амалий) томонларини шакллантириш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўйнайди. Грамматик кўникмани келгусида шакллантириш босқичлари (трансформация, фойдаланиш, қайта кўриб чиқиш) вазиятли топшириқларни бажаришга асосланади.

1. Грамматикани ўқитишга функционал ёндошув:

– тил тизими тўғрисида реал тасаввурга келиш, тилдаги турли даражадаги бирликларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини илғаб олиш, ва энг асосийси, нутқда тил бирликларининг ўзаро мослиги ва матнда ўзаро мувофиқлигига эришиш имконини беради.

– ўқувчиларнинг мантиқий ва ассоциатив тафаккур қилишга ўргатади, ташқи турли (формал) тил воситаларидп бир хил ва мувофиқ маъноларни кўришга ёрдам беради.

– тил ва нутқ сезгирлигини ривожлантиради, оғзаки нутқни шакллатиришда бир бирига яқин маъноларни акс эттирувчи тил воситаларидан қўллланган ҳолда нутқни шакллантириш, бир бирига яқин бўлган воситалар комплексига эга бўлиш, тафовут қиладиган томонлар, танлаш қоидаси, функционал имкониятлардане фойдалана олиш қобилиятини шакллантиради.

– нутқ ҳаракатларининг ҳам рецептив, ҳам маҳсулдор томонларини рағбатлантиради.

– матн билан ишлашда тилга нисбатан қизиқиш ва мустақил равишда нутқ бирликларини ҳосил қилишга ундлайди: турли савиядаги бирликлардан фойдалана олиш имконини кўрсатади, тил бирликлари орасидан турли нутқ бирлигини топиш кўникмасини ҳосил қилади.

– Чет тилларини ўрганишнинг ҳозирги замон талаблари: тилдан амалий фойдалана олиш, коммуникатив ваколатларни шакллантириш талабларига тўлиқ жавоб беради.

2. Чет тили машғулотини режалаштириш давомида қуйидаги принципларни қўллаш талабини қўяди: нутқ йўналтирилганлиги принципи, функционаллик ва машғулотнинг вазиятлилиги. Чет тилидан машғулотнигн ажралмас қисмларидан бири: янгилик, мулоқотнинг шахсий ориентацияси ва жамоадаги ўзаро алоқа ва бошқалар.

3. Функционал ёндошувдан фойдаланган ҳолда грамматик материални ўтиш амалий тарзда амалга оширилади ва нутқнинг грамматик томонини ўрганишга боғлиқ асосий қоидаларга таянади.

4. Функционал ёндошувда мазмунга йўналтирилган топшириқлар тақдим этилиб, улар ўз навбатида учта кичик гуруҳга бўлинади, уларнинг ҳаммаси умуман олганда вазиятли топшириқ ҳисобланади. Вазиятли топшириқларни бажариш энг аввало функционал ёндошувда ўқитиш мазмунининг тамойилларига жавоб беради. Бу биринчи навбатда, функционаллик, нутқ йўналиши ва вазиятга боғлиқликни ўз ичига олади. Нутқ вазиятларининг доимий равишда ўзгариб туриши чет тили дарсига янгилик олиб киради, топшириқлар таърифи эса (диалогик мулоқот, гуруҳий иш) – жамоавий таъсирни таъминлайди. Грамматик кўникмани шакллантириш жараёнида имитатив ва ўрнига қўйиш машқларини бажариш муҳим рол ўйнайди, яъни грамматик кўникманинг формал ва функционал томони ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўйнайди.

^ 2.3. Коммуникатив грамматикага ўргатишнинг экспериментал-амалий томони.

Тажриба ўрта мактабнинг юқори босқичида чет тилига ўқитиш орқали амалга оширилиши мумкин. Шароит – бу ўқтишга тўғридан тўғри таъсир қиладиган омилларнинг мураккаб мажмуидир. Шу боис юқори синфларда инглиз тилини етарлича узоқ мулоқотда бўлганлиги ҳисобга олинади:

1) Мазкур босқичдаги тафовутлар (ёш даврга нисбатан и индивидуальные различия обучаемых, ўқитиш мақсади, ўқув соатларининг сони)

2) Ўқиш нияти;

3)Чет тилида фаолият кўрсатиш учун уровень лингвинистик жиҳатдан шаклланганлик сформированности лингвистической готовности учащихся к осуществлению иноязычной деятельности.

Коммуникатив грамматика ўзгартириш учун тажриба синов ўтказишнинг коммуникатив фугкцияси.

Тошкент шаҳрининг 34-мактаб, 7 “В” да дарс ўтиш учун УМКда «Fly High 7» китобидан фойдаланилган.

Тажрибали ўқитиш иккита босқичга эга: тайёргарлик ва асосий

^ Тайёргарлик босқичи

Тайёргарлик босқичида қуйидаги вазифалар қўйилган:

– грамматик материални танлаб олиш;

– танлаб олинган материалларнинг ўқув мақсадларда ишлатилиши.

^ Грамматик материални танлаб олиш.

Тил материали сифатида иккита грамматик мавзулар: “ Second Conditional ” и “ Present Perfect & Present Perfect Continuous” танлаб олинади.

Айнан шу мавзулар танлаб олинганининг сабаблари қуйидагилардан иборат:

– Биринчи грамматик мавзу ўқувчилар учун аввал ўрганилмаган янги материални ташкил этди. Шундай қилиб, тажрибали ўқитишнинг шаффофлигини таъминловчи ўтган замондаги тил тажрибасининг йўқлиги. Иккинчи мавзу аксинча аввал ўрганилган бўлиб, аввалдаги тил тажрибасини муқаррар эди. Бу ҳолатда ўқувчиларнинг аввал олинган тил тажрибасини бойитиш ва уни қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга йўналтиришдан иборат.

– мазкур грамматик ҳодисаларнинг коммуникатив мақсадларда ишлатилиши.

Нутқ материалини асосан нутқ намуналари ва матнлар бўлиб, улар турли хил қўлланмалардан танлаб олигшаг бўлиши зарур.

^ Танлаб олинган материални ташкил этиш.

Тажрибали ўқитишни амалга ошириш учун “ Second Conditional ” и “ Present Perfect & Present Perfect Continuous”, мавзулар бўйича топшириқлар ёзилган бўлиб, уларда нутқнинг грамматик томонига ўргатишнинг принципиал томонларини ўз ичига олади.

“ Second Conditional ” и “ Present Perfect & Present Perfect Continuous” ўргатиш пировардида коммуникатив билимдонликни шакллантириш, хусусан, унинг энг асосий таркибий қисми бўлган тил ваколатини ривожлантириш, ҳамда чет тилида алоқа ўрната олиш учун етарлича билимларни ҳосил қилишни тақозо этади. Шу муносабат билан ҳар бир қўлланма шартли-нутқий ва нутқий топшириқлпрни ўз ичига олган бўлиб, улар коммуникациянинг табиий жараёнини имитация қилади.

Хусусан, коммуникатив билимдонлик ва грамматик кўникмаларни ҳосил қилиш ёзма (тестлар, иншо) ва оғзаки (диалог ва монологик нутқ ролли ўйин) орқали текширган.

Машқлар мажмуининг ҳар бири кўриб чиқилаётган ёндошувнинг микромодели ҳисобланган. Бу эса ўз навбатида мазкур ёндошувнинг самарадорлиги тўғрисида гапиришга имкон беради.

^ Асосий босқич

Мазкур босқичда тадқиқотнинг асосий масаласи ҳал қилинади – яъни тадқиқ қилинаётган ёндашувнинг самарадорлиги ва ўтказилган тажрибали машғулот давомида коммуникатив билимдонликни шаклланганлигини аниқлаш амалга оширилади.

Тажриба тарзида ўқитиш Тошкент шаҳридаги 34-сонли мактаб-гимназияда ўтказилган. Унда 7-синф ўқувчилари иштирок этганлар.

Тажрибали ўқитишнинг тузилиши қуйидагилан иборат эди:

1) Оралиқ комплекс – 3 дарс

2) Биринчи текширув – комплекс тугаган кундан кейинги машғулот

3) Кечиктирилган текширув – 1 ойдан кейин

4) Оралиқ комплекс – 3 дарс

Биринчи текширув – комплекс тугаган кундан кейинги машғулот

Кечиктирилган текширув – 1 ҳафтадан кейин


а) “ Second Conditional” мавзуси бўйича оралиқ машғулот

1 дарс


Вазифалар:

–  Янги грамматик материалга кириш ва бирламчи автоматизация

–  Грамматик кўникмаларни келгусида ривожлантириш (фаол ва рецептив)

–  Чет тилида коммуникатив вазифаларни мустақил равишда ечиш билим ва кўникмаларини шакллантириш;

– Хотира, тафаккур, тасаввурни ривожлантириш

– Чет тилини ўрганиш мотивациясини ошириш.

Юқорида қайд этилганидек, “ Second Conditional” мавзуси бўйича грамматик материал янги ўқув материали бўлган, бироқ ўқувчилар “ First Conditional”. Машғулот мақсадига “Second Conditional”нинг асосий вазифалари билан таништириш: нореал шартни ўргатиш бўлган. Ўқувчилар “First Conditional”нинг мақсади – имкондаги шарт ва кутиладиган натижа билан таниш бўлганлар. Шу боис “ Second Conditional” мавзу бўйича олиб борилган нутқий машқда ўқувчиларга қуйидаги саволлар берилган:

– What is the weather like today?

– What will you do if the weather is sunny/ rainy/snowy tomorrow?

– Will you be upset if the weather is cloudy / rainy/snowy tomorrow?

Сўнгра қайси грамматик ҳодиса қайси функцияда ишлатилишини топиш топширилган. “First Conditional” шакли кутилаётган натижа ва имкони бўлган шартни билдириш учун ишлатилгани аниқланганидан сўнг «We already know what Englishmen usually say, when they want to express a real condition. Today we’ll learn to express unreal condition in a way Englishmen do.» машғулотига топшириқ берилади. Мазкур таъриф сабабли ўқувчилар онгида иккала шаклнинг дифференциацияси жараёни, муҳими грамматик ҳодисанинг икки функциясини бир бирини ажратиш юзага келади. Шундай қилиб, коммуникация ҳолатида Conditionalнинг у ёки бу шаклини танлашда шакл ва оқибат, ҳодиса эмас, аксинча ҳодиса функцияси танланади. Масалан : « I am a teacher and I work at school. But if I were a doctor I would work in a hospital. If I were a taxi-driver I would spend the whole day driving around the city.” (бунда мажҳул нисбат шакли овоз билан ажратилади). Презентация қуйидаги жумла билан тугалланади: “ But that was only my dreams . Unfortunately, I am not a doctor and I am not a taxi –driver.”

Машғулот мақсади аниқлаб олингандан сўнг ўқувчиларга “Second Conditional”нинг асосий функцияларидан бири нореал шартни акс эттирувчи иккита нутқий намунаси таклиф этилади.

Берилган нутқий намуналар асосида “Second Conditional”нинг функцияси аниқлангандан сўнг T-C сўнгра P-P режимида тақлид машқлар бажарилади:

1) Т: What would you do if you were a queen/king?

What would you do if you lived in a palace?

What would you do with the money if you had 1000$?

2) P-P: Discuss the following situations with your partner.

a) Who would you like to be if you woke up tomorrow as a different person?

b) What three things would you take with you if you were shipwrecked on a desert island?

c) Which single item would you save if your house was on fire?

Бу каби машқлар жараёнида грамматик ҳодисанинг функцияси шакл билан тенг равишда ўрганилади, аксинча ундан алоҳида эмас.

Шундай бўлсада, қатор тақлид машқлардан сўнг ўхшаш грамматик ҳодисалар билан солиштириш учун тақдим этишда унинг шаклини аниқлаштириб олиш зарур. Доскада иккита гап ёзилган:

If the weather is fine tomorrow I will go for a walk

If the weather were fine today I would go for a walk

Юқорида кўрсатилган намуналар асосида ҳодисаларнинг шакли ва функциясига тегишли қатор хулосаларни чиқарадилар.

Шу билан материални тушунтириш тугалланади ва нутқ намуналари ва табиий алоқани тақлид қилувчи шартли-нутқий машқларни бажариш бошланади. Масалан, қуйидагича машқлар:

^ Ex. Here is a list of future possibilities. Which do you think are :

а) possible

b) possible in theory but probably won’t happen?

– rain at the weekend

– you win a lot of money

– you are president of your country

– you have nothing to do tonight

– you have a winter holiday

– you have three wishes

^ Discuss these possibilities in groups. ( use First or Second Conditional)

Ex. Work in pairs. Imagine yourself in the following situations, and discuss what would you do.

What would you do if

– your mother bought you a sweater for your birthday and you didn’t like it?

– you were at a friend’s house for dinner, and you didn’t like the food?

– you came home and found a burglar?

– you saw someone stealing from a shop?

Second Conditionalни нореал шарт ва унинг оқибати сифатида мустаҳкамлаш учун уй вазифаси қуйидагича кўринишда бўлиши керак: ўқувчиларга қуйидаги мавзуда моногологик нутқ тузиш таклиф қилинади : “ I have a dream. What would happen if my dream came true ”.

2 дарс

Топшириқлар:

– Грамматик материални келгусида ўзлаштириш

–  Гапириш кўникмаларини келгусида ривожлантириш (диалогик ва монологик нутқ), ўқиш, тинглаш.

–  Чет тилида коммуникатив вазифаларни мустақил ечиш билим ва кўникмаларини ривожлантириш.

– Хотира, тафаккур, тасаввурни ривожлантириш

– Чет тилини ўрганишга мотивацияни ошириш

Мазкур мавзу билан ўқувчиларни таништириш мақсади «Second Conditional»нинг масалаҳат функциясини тушунтиришдан иборат. Бу мақсадда нутқий машқ ва уй вазифасини текширгандан сўнг ҳамда бир қатор шартли-нутқий ва нутқий топшириқлар бажарилганидан кейин ўқувчилар олдига қуйидаги саволлар қўйилади: “ If we want to give someone advice what do we say? For example: I lost my pen and I don’t know what to do. Give me advice!”. Шундай қилиб, ўқувчиларга маълум бўлган маслаҳатни изҳор қилишнинг ягона йўли буйруқ майлини ишлатиш ҳисобланади. Унинг асосида қуйидагича мақсад қўйилади: “Бугун биз инглизлар маслаҳат бериш учун бевосита қўллайдиган усулни билиб олишга ҳаракат қиламиз:
  1   2   3



Скачать файл (317 kb.)

Поиск по сайту:  

© gendocs.ru
При копировании укажите ссылку.
обратиться к администрации